«конституцияга ўзгартиришлар» тегли мақолалар


Тошкент шаҳри ҳокими Конституциядаги ўзгаришларни тарғиб қилувчи гуруҳлар тузилишини маъқуллади
31 март 2023, 17:52

Тошкент шаҳри ҳокими Конституциядаги ўзгаришларни тарғиб қилувчи гуруҳлар тузилишини маъқуллади

Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузилишини маъқуллади. Унинг таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бор. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам беради.

Конституциявий суд Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни ўрганишга киришди
10 март 2023, 19:27

Конституциявий суд Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни ўрганишга киришди

Ўзбекистон Конституциявий суди Қонунчилик палатасининг Конституция бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқишга киришди. Ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича йиғилиш 13 март куни бўлиб ўтади. Қонуннинг ўзини кўриб чиқиш ҳақида эса судга мурожаат қилинмаган.

Дунё мамлакатлари конституцияларига қандай ўзгаришлар киритилган?
24 декабр 2021, 11:00

Дунё мамлакатлари конституцияларига қандай ўзгаришлар киритилган?

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилда мамлакат Конституциясининг янги лойиҳаси тайёрланишини маълум қилди. Янги конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик масаласи акс эттирилиб, экологияга оид махсус боб киритилади. «Газета.uz» АҚШ, Франция, Россия ва Марказий Осиё давлатлари конституцияларига киритилган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида мақола тайёрлади.

Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилмайди — Танзила Норбоева
18 декабр 2020, 14:41

Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилмайди — Танзила Норбоева

Сенат раиси Танзила Норбоева ўнинчи ялпида Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилмаслигини ва кун тартибидан ўрин олмаганини айтди. 11 декабрь куни ўтган Сенат Кенгаши мажлисида эса бу бўйича қонун кун тартибидан ўрин олгани ва кўриб чиқилиши маълум қилинган эди.

Россия конституциясига ўзгартиришлар киритилади. Нима ўзгармоқда?
2 июл 2020, 18:33

Россия конституциясига ўзгартиришлар киритилади. Нима ўзгармоқда?

Россия конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича ўтказилган референдумда овоз берганларнинг деярли 78 фоизи ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватлади. Президентлик муддатининг ноллаштирилиши, собиқ президентларнинг дахлсизлиги, бош қомусда Худонинг тилга олиниши ҳамда никоҳ тушунчаси — «Газета.uz» Россия конституциясига киритилаётган асосий ўзгартиришларни тақдим этади.

Ўзбекистон президенти Россия конституциясига ўзгартиришлар бўйича фикр билдирди
24 июн 2020, 15:17

Ўзбекистон президенти Россия конституциясига ўзгартиришлар бўйича фикр билдирди

«У ерда [ўзгартиришларда — таҳр.] айтилганларнинг ҳаммасини аллақачон қилиш керак эди». Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокараларда Россия конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш жараёнининг муваффақиятли ўтишини тилаб, уларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг